• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 18 апрел 09:17

Тошкентда йўл таъмири учун 14 млрд сўм ажратилади

Шавкат Умурзаков пойтахтдаги айрим йўлларни таъмирлаш учун 14 млрд сўм ажратиш таклифини маъқуллади.

277
0
Яккасарой тумани ҳокимлиги

Мазкур маблағлар шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилиб, йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади.

Қарорга кўра, маблағлар қуйидагича тақсимланади:

  • пойтахтнинг 12 та туманига — ҳар бирига 1 млрд сўмдан (жами 12 млрд сўм);
  • марказий кўчаларни эксплуатация қилиш, сақлаш ва таъмирлашга ихтисослашган бошқармага — 2 млрд сўм.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам худди шу жамғарма ҳисобидан йўл таъмири учун 12 млрд сўм ажратилган бўлиб, ҳар бир туманга 1 млрд сўмдан тақсимланган эди.

277
0

Изоҳ