• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:29

Якшанба куни ҳаво ҳарорати +28 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет маълумотига кўра, яқинлашиб келаётган дам олиш кунларида республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланади.

100
0
uznews.uz

Шу билан бирга, шанба ва якшанба кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғирлар ва айрим жойларда момақалдироқ кузатилиши мумкин. Якшанба куни Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ҳам енгил ёмғирлар бўлиши эҳтимол.

Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида якшанба куни шамол тезлиги айрим жойларда 15–20 м/с гача кучайиши, чанғ тўзонлари кузатилиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати дам олиш кунлари давомида аста-секин кўтарилади. Якшанба куни кундузи ҳаво +20…+25 даражагача, жанубий ҳудудларда эса +26…+28 даражагача исийди.

Тоғли ҳудудларда вақт-вақти билан ёмғир ёғиши, баланд тоғларда эса ёғингарчилик (ёмғир ва қор) кузатилиши мумкин. Шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юз бериш хавфи бор.

Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари айрим пайтларда қисқа муддатли ёмғирлар кузатилиши мумкин. Шанба куни ҳаво +19…+21 даражагача, якшанба куни эса +21…+23 даражагача исийди. Шамол шарқдан, кучсиздан ўртачагача бўлади.

100
0

Изоҳ