• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 17 апрел 09:36

Жиззахда ФВБ бўлим бошлиғи пора билан ушланди

У фуқародан қонуний чора кўрилиши учун тўпланган ҳужжатларни судга юбормаслик эвазига 3 млн сўм талаб қилган.

186
0
Видеодан кадр

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, туман марказида жойлашган умумий овқатланиш масканида ўтказилган текширув давомида ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириб, уни ёпиб қўймаслик ҳамда қонуний чора кўрилиши учун тўпланган ҳужжатларни судга юбормаслик эвазига 3 млн сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс сўралган пул маблағини умумий овқатланиш маскани раҳбаридан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.

186
0

Изоҳ