• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:41

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилади

Мамлакмат президенти Қирғизистонда вилоят ва туманлар бекор қилиниб, улар ўрнига 20 та округ ташкил этилишини маълум қилди.

154
0
Sputnik

Қирғизистонда вилоят ва туманлар бекор қилиниб, улар ўрнига 20 та округ ташкил этилади. Бу ҳақда президент Садыр Жапаров Ноокат тумани аҳолиси билан учрашувда маъмурий ислоҳотнинг иккинчи босқичи ҳақида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда республикада 44 та туман ва 33 та шаҳар мавжуд.

«Вилоят ва туманлар тугатилади, ўрнига 20 та округ қолади — оддий қилиб айтганда, 20 та вилоят бўлади, биз шу босқичга етамиз. Аммо бунинг учун ҳали вақт бор, тахминан уч-тўрт йил», — деди давлат раҳбари.

Унинг таъкидлашича, аввал пилот лойиҳа сифатида бирта округ ташкил этилади ва у икки-уч йил давомида синовдан ўтказилади. Асосий мезон — у республика дотациясидан чиқа оладими-йўқми. Агар лойиҳа муваффақиятли бўлса, вилоят ва туманлар тўлиқ тугатилиб, мамлакат округларга бўлинади.

Садыр Жапаров маъмурий-ҳудудий ислоҳотнинг биринчи босқичи муваффақиятли ўтганини ҳам таъкидлади.

154
0

Изоҳ