• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:16

Ўзбекистон 1 млрд аҳоли учун сув хавфсизлигини таъминлаш бўйича глобал ташаббусга қўшилди

Жаҳон банки 2030 йилгача 1 миллиард аҳоли учун сув хавфсизлигини таъминлашга қаратилган Water Forward ташаббуси – глобал платформани ишга туширди.

74
0
ЖБ

Ўзбекистон 13 та давлат билан биргаликда Жаҳон банки гуруҳининг 1 миллиард аҳоли учун сув хавфсизлигини таъминлаш бўйича глобал ташаббусига қўқўшилди. Бу ҳақда Жаҳон банки Матбуот хизмати хабар қилди.

Жорий йилнинг 15 апрель куни Вашингтонда бўлиб ўтаётган Жаҳон банки гуруҳининг (JBG ) Баҳорги йиғилишлари доирасида JBG ривожланиш бўйича ҳамкорлар билан ҳамкорликда 2030 йилгача 1 миллиард аҳоли учун сув хавфсизлигини таъминлашга қаратилган Water Forward ташаббуси – глобал платформани ишга туширди.

Тадбирда JBG президенти Ажай Банга ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, шунингдек, ҳамкор халқаро молия институтлари (XMI) раҳбарлари ва турли давлатлар вакиллари, жумладан, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров иштирок этишди.

Water Forward ташаббуси аҳоли учун тегишли хизматларнинг ишончлилигини ошириш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва сув тизимларининг қурғоқчилик ва сув тошқинларига чидамлилигини мустаҳкамлаш мақсадида сув хўжалиги соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш ва сув инфратузилмасини модернизация қилишга кўмаклашади.

Ташаббусда иштирок этаётган ривожланаётган мамлакатлар сув тизимлари ва институтларини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун ХМИ, ҳукуматлар, хайрия ташкилотлари ва хусусий сектордан зарур молиявий ва таҳлилий ресурсларни жалб қилиш имкониятига эга бўладилар. Бундай лойиҳалар аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ўсишга хизмат қилади.

JBG ўз операциялари доирасида 2030 йилгача бутун дунё бўйлаб 400 миллион киши учун сув хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бунга сув таъминоти ва санитария хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, ирригация тизимлари ва хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, қурғоқчилик ва сув тошқинларидан ҳимоя қилиш чоралари, шунингдек, ривожланаётган мамлакатларда сув манбаларини тиклаш киради.

Ҳамкорларнинг қўшимча мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда, Water Forward ташаббуси 1 миллиарддан ортиқ одамни қамраб олишни мақсад қилган. Ҳамкор XMI’лар қаторига Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Европа инвеститсия банки (ЕИБ) ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) киради. Бу ташкилотлар ҳам Ўзбекистонда фаол иш олиб бормоқда.

74
0

Изоҳ