• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 15 апрел 09:57

Россия ва Украина ўртасидаги урушда қатнашган ўзбекистонлик эркак Сурхондарёда судланди

У Россияда киракашлик қилиб юрган пайтда моддий манфаат кўзлаб, Россия Қуролли Кучларига ҳарбий хизматга ёлланиб, Украинага қарши урушда иштирок этган.

126
0
Риа Новости

Жорий йилнинг 24 март куни жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми ва 154-1-моддаси 2-қисми билан айбланган Ю.А.га оид суд иши кўриб чиқилди.

Аниқланишича, судланувчи Ю.А. 2024 йил 25 ноябрь куни мавсумий ишлаш мақсадида Россияга меҳнат мигранти сифатида бориб, у ерда маълум бир муддат давомида киракашлик билан шуғулланган.

2025 йил август ойида Россиянинг Қуролли Кучларига ҳарбий хизматга ёлланиб, низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмасада ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамай туриб, Ўзбекистон фуқароси бўла туриб, чет давлат ҳисобланган Россия Қуролли Кучлари хизматига ёлланиб, ўзининг номига Россия Қуролли Кучлари томонидан расмийлаштириб берилган ҳарбий билет ва жетон олиб, моддий манфаатдорликни кўзлаб Украина ҳудудида Россия тарафини олиб, Россия-Украина ўртасида бўлаётган ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланган.

А.Ю 2025 йил 19 август куни Россия Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматига шартнома асосида оддий аскар лавозимига ёлланиб, ҳарбий қисмда ҳарбий тайёргарликдан ўтган. 2025 йил 9 cентябрь куни Курск вилояти ҳудудида Россия – Украина ўртасидаги жанговар ҳаракатларда Россия томонидан қатнашиши давомида Украина томонидан отилган снаряд портлаши натижасида чап елкаси ва чап оёғидан тан жароҳат олган. Шундан сўнг у даволаниш учун Россиянинг Москва вилояти Красногорск шаҳридаги Вишневский номли ҳарбий госпиталига жойлаштирилган ва у ерда олган тан жароҳатлари бўйича бир неча марта жарроҳлик амалиётини ўтказган.

А.Ю. жарроҳлик амалиётларини ўтказиб даволаниши давомида Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирокини давом эттириш ниятидан қайтиб, 2025 йил 21 октябрь куни Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасидан ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириб олиб, 22 октябрь куни "Москва-Тошкент" авиа йўналиши орқали Тошкент шаҳридаги "Ислом Каримов" номидаги халқаро аэропортга учиб келган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ю.А. ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми ва ЖКнинг 154-1-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди ва 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

126
0

Изоҳ