• 12 141 сўм
    15.28
  • 14 313 сўм
    141.7
  • 160 сўм
    1.15
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 141 сўм
    15.28
  • 14 313 сўм
    141.7
  • 160 сўм
    1.15
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:04

Энди автомобиль давлат рақамини алмаштириш онлайн тарзда амалга оширилади

Эндиликда автомобил давлат рақами белгиси (номери) яроқсиз ҳолга келган ёки шикастланган бўлса, уни алмаштириш учун навбатларда туриш талаб этилмайди.

128
0
my.gov.uz

Маълум қилинишича, фойдаланувчилар хизматдан фойдаланиш учун порталга кириб, “Шикаст етган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини тиклаш” хизматини танлаши, аризани тўлдириб, шикастланган давлат рақамининг фотосуратни юклаши керак.

Ариза ваколатли орган томонидан кўриб чиқилгандан сўнг, аризачига тўлов учун инвойс юборилади. Тўлов амалга оширилгандан кейин, фуқаро кўрсатилган ҳудудий бўлинмага бориб, эски давлат рақамини топширади ва янгисини қабул қилиб олади.

Мазкур хизмат учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдори асосида белгиланади. Жумладан, 1 жуфт (олди ва орқа) давлат рақами учун 1 854 000 сўм (4,5 БҲМ), 1 дона рақам учун эса 927 000 сўм (2,25 БҲМ) миқдорида тўлов ундирилади.

128
0

Изоҳ