Тошкентда аэропорт божхонасидан бировнинг сумкасини олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълум қилди.
Истанбул-Тошкент рейси билан келган йўловчининг юклари кўздан кечирилганда, ерёнғоқ қадоқларида 598 дона MDMA синтетик гиёҳвандлик воситаси таблеткалари борлиги аниқланган. Партия нархи тахминан 20 минг долларга баҳоланган.
Фуқаро ундан бировнинг сумкасини олиб ўтишни сўрашганини тан олди. Мукофот сифатида унга 35 доллар ваъда қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ