Ўзгидромет хабар беришича, жорий йилнинг 14-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади.
14 апрелда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 15-17 апрелда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучаяди, 14-15 апрелда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Изоҳ