• 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 09:55

Ўзбекистонда сертификатланмаган дори воситаларини сотган 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди

Дорихоналар ва уларнинг ходимлари тўғрисидаги маълумотлар қоидабузарларнинг махсус реэстрига киритилган.

89
0
t.me/uzpharmcontrol

Ўзбекистонда Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси ва фарминспексия томонидан биринчи чоракда ўтказилган текширувлар натижасида 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.

Маълум қилинишича, ушбу дорихоналар лицензияланган талаб ва шартларни қўпол равишда бузган.

Уларнинг аксарияти Самарқанд ва Тошкентда фаолият юритган (Marva-Pharm, Adolat Yulduz Farm, Gipofiz Farm, The Great Farm, Pharma Brend, Maxsudbek Biznes ва Mexr-Shifo Med Farm).

Шунингдек, лицензияси бекор қилинган дорихоналар ва уларнинг филиаллари манзиллари, ходимлари махсус реестрга киритилди. Қоидабузарларнинг ушбу рўйхатлари очиқ эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, мувофиқлик сертификатисиз дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш ва/ёки сотиш, шунингдек, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган, маркировкаланмаган, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш жавобгарлик чораларини қўллашга сабаб бўлади.

89
0

Изоҳ