• 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 10 апрел 16:40

Навоийда болаларни калтаклаган тарбиячига жиноят иши қўзғатилди

23 ёшли аёл март ойидан апрель ойига қадар қарамоғида бўлган болаларни дўппослаш ва зўрлик билан муттасил равишда қийнаб келганлиги маълум бўлган.

78
0
uznews.uz

Маълум қилинишича, ҳодиса 7 апрель куни шаҳарнинг Янгиариқ маҳалласида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасасида содир бўлган. 23 ёшли тарбиячи Е.Н. қарамоғидаги болаларни тартибга солиш баҳонасида доимий равишда калтаклаган.

Текширувлар давомида маълум бўлишича, у март ойидан апрелгача бўлган даврда болаларга нисбатан мунтазам равишда жисмоний зўравонлик ва бошқа шафқатсиз муносабат турларини қўллаган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи ушланган, ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур воқеадан сўнг ушбу хусусий болалар боғчаси фаолияти тўхтатилган.

78
0

Изоҳ