• 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 10 апрел 13:13

Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 11–12 апрель кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.

107
0
uznews.uz

Фақат айрим ҳудудларда — Самарқанд вилояти, Жиззах вилояти ҳамда Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат кечаси +8…+13, кундузи эса +20…+25 даража атрофида бўлади. Республика тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳам айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиб, сел-паводка хавфи сақланиб қолади.

Тошкент шаҳрида эса дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмаяпти. Шамол шарқий йўналишда, кучсиздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кечаси +11…+13, кундузи +23…+25 даражани ташкил этади.

107
0

Изоҳ