• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 апрел 20:17

FIFA PASS орқали АҚШ визасига қандай устувор рўйхатдан ўтиш мумкин - йўриқнома

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига чипта эгалари учун виза суҳбатидан ўтиш тартибини эълон қилди.

270
0
Иллюстрация

АҚШ элчихонаси матбуот хизматининг маълум қилишича, FIFA PASS орқали суҳбатга ёзилиш учун, аввало, тўғридан-тўғри fifa.com/tickets сайтида 2026-йилги Жаҳон чемпионатига олдиндан сотиб олинган чипта талаб этилади.

Сўнгра қуйидаги амалларни бажариш лозим:

1-қадам

- FIFA PASS’да иштирок этиш учун розилик шаклини юбориш учун fifa.com ҳисобингизга киринг;

- Исмингиз ва паспорт рақамингизни паспортда кўрсатилганидек киритинг.

2-қадам

- state.gov/fifa-world-cup-26 сайтида виза олиш учун ариза бериш жараёнини бошлаш;

- Ариза топшириладиган фуқаролигингиз ёки яшаш мамлакатингизни танлаш;

- DS-160 визаси учун онлайн ариза шаклини тўлдириш;

- Виза аризаси шаклига (DS-160) исмингиз ва паспорт рақамингизни паспортингизда кўрсатилганидек киритиш (бу сиз fifa.com сайтида киритган паспорт маълумотлари билан бир хил бўлиши керак.

3-қадам

- Виза суҳбати санасини белгилаш;

- Янгиланган фотосуратни юклаш ва виза тўловини тўлаш;

- "Сиз ФИФА чиптаси эгасимисиз?" деган саволга "Ҳа" деб жавоб бериш керак.

"Агар виза тизимидаги маълумотларингиз розилик шаклига мос келса, FIFA PASS устувор рўйхатга олиш тизими орқали виза суҳбатига кириш ҳуқуқига эга бўласиз," - дейилади хабарда.

Элчихона, шунингдек, чипта виза олишни кафолатламаслигини ва барча аризачилар бир хил хавфсизлик текширувидан ўтишини эслатди.

270
0

Изоҳ