• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 апрел 17:20

Экологик қонунбузарлик учун ОКМКга 48 млрд сўм компенсация белгиланди

Тошкент вилоятидаги рейдлар чоғида ОКМК фаолиятида қатор экологик қонунбузарликлар аниқланди.

189
0
Экология

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (экополиция) томонидан Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Рейд давомида "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ фаолияти ўрганилиб, корхона томонидан бир қатор экологик талаблар бузилганлиги қайд этилди.

Аниқланишича, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган хавфли тоифадаги чиқиндилар ноқонуний равишда очиқ майдонларда сақланган. Бу эса ер ва ерости сувларига салбий таъсир кўрсатаётгани маълум бўлди.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган кон бошқармаси томонидан ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган оқова сувларни тозалаш белгиланган бўлса-да, тозалаш иншоотлари ва ускуналарининг эскиргани ҳамда самарадорликнинг пастлиги сабабли мазкур сувлар амалда чиқиндига айланиб, Ангрен дарёсига оқизилгани аниқланган.

Мазкур қонунбузарликлар юзасидан корхонага нисбатан 48 миллиард сўм миқдорида қўшимча компенсация белгиланди.

Шу билан бирга, камчиликларни бартараф этиш бўйича 20 банддан иборат мажбурий кўрсатма берилди.

189
0

Изоҳ