• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 апрел 16:57

Солиқ текширувларини ўтказиш жараёни видеотасвирга олинади

Солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш, ходимларнинг ҳақиқий сони ва унинг солиқ ҳисоботига мувофиқлиги, касса техникасининг қўлланилиши, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши видеотасвирга олиниши лозим. Бунда суратга олиш солиқ тўловчининг ишига халақит бермаслиги керак.

194
0
ДСҚ

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзгартиришларга кўра, "Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида ўтказиладиган солиқ назорати тадбирларини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низом" тасдиқланди.

Низомга мувофиқ солиқ назорати тадбирлари солиқ органи раҳбарининг ёки унинг ўринбосарининг солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи асосида видеотасвирга олинади.

Солиқ органлари томонидан ўтказиладиган назорат тадбирлари давомида қуйидагилар видеотасвирга олинади:

- солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш;
- хронометраж кузатувларини ўтказиш;
- солиқ тўловчининг ходимларининг ҳақиқий сонини ва унинг солиқ ҳисоботи маълумотларига мувофиқлигини текшириш;
- назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш;
- савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилиш ва бошқа жараёнлар.

Бунда видеотасвирга олиш солиқ тўловчининг қонуний фаолиятини тўхтатмайдиган ва унинг ишига зарар етказмайдиган тарзда амалга оширилиши керак.

Назорат тадбири якунлари бўйича тузиладиган далолатномада видеотасвирга олиш воситаси тўғрисидаги маълумотлар (қурилманинг тури ва серия рақами), шунингдек видеотасвирга олиш давомида қайд этилган фактлар тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши керак.

194
0

Изоҳ