• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 апрел 16:51

Шавкат Мирзиёев Темурийлар тарихи музейининг янгиланган биносига ташриф буюрди

Давлат раҳбари музейнинг янгиланган экспозицияси билан танишди.

243
0
prezident.uz

9 апрель куни Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Shavkat Mirziyoyev реконструкциядан сўнг Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Музей биноси жаҳоннинг машҳур музейлари тажрибаси асосида қайта таъмирланиб, замонавий ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган.

Рақамлаштириш орқали музей имкониятлари кенгайтирилди, экспозициялар бойитилди, жумладан хорижий коллекциялардан келтирилган экспонатлар ҳам жойлаштирилди.

Музейнинг биринчи қаватида «Буюк Соҳибқирон – Иккинчи Ренессанс асосчиси» номли бўлим ташкил этилди. Иккинчи қаватда эса Амир Темур ва Темурийлар даврига оид интерактив экспозициялар сунъий интеллект ва смарт-технологиялар асосида яратилган. Шунингдек, 3D-экспонатлар ва географик хариталар ҳам намойиш этилмоқда.

«Бизнинг бутун дунё ҳавас қиладиган тарих ва меросимиз бор. Соҳибқирон тарихи сақланаётган музейнинг замон талабларига мос равишда янгилангани қувонарли. Энди энг муҳим вазифа — уни аҳолимизга, ёшларга ва хорижлик меҳмонларга етказиш», — деди давлат раҳбари.

Ташриф давомида президент музей меҳмонлар китобига эсдалик ёзувини ҳам қолдирди.

243
0

Изоҳ