• 12 208 сўм
    32.74
  • 14 116 сўм
    52.46
  • 155 сўм
    0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 208 сўм
    32.74
  • 14 116 сўм
    52.46
  • 155 сўм
    0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:41

Ўзбекистон Яқин Шарқда ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ҳақидаги келишувни олқишлади

Ўзбекистон ТИВ Покистон раҳбарияти воситачилигида Яқин Шарқда ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва сулҳ ўрнатилиши эълон қилинганини бўйича муносабат билдирди.

87
0
uznews.uz

Ўзбекистон Покистон раҳбарияти воситачилигида Яқин Шарқда ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва сулҳ ўрнатилиши эълон қилинганини олқишлайди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ.

“Мазкур саъй-ҳаракатларни кескинликни юмшатиш, сиёсий-дипломатик мулоқот ва ўзаро мақбул ечимларни топиш учун шароит яратиш йўлидаги муҳим қадам, деб ҳисоблаймиз.

Барча томонларни вазмин бўлишга, вазиятни яна кескинлашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга, шунингдек тинчлик ва барқарорликка эришиш мақсадида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга чақирамиз.

Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл билан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми тамойилларига мувофиқ қатъий равишда ҳал этиш зарурлиги тўғрисидаги ўзгармас позициясини тасдиқлайди”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ, Трамп икки ҳафталик сулҳ эълон қилди.  Эрон ҳукумати сулҳга розилигини тасдиқлаган. Эроннинг расмий баёнотида мамлакат «улкан ғалабага эришгани ва жиноятчи Американи ўзининг ўнта банддан иборат режасини қабул қилишга мажбур қилгани» маълум қилинган.  

87
0

Изоҳ