"Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, гўшт маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида республика бюджетидан қуйидаги йўналишлар бўйича вақтинчалик субсидиялар ажратилиши назарда тутилган:
- 2026 йил 1 апрелдан 1 августга қадар - тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда уларни ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50%и, бироқ гўштнинг ҳар бир килограмми учун $0,8дан ошмаган миқдорда компенсация қилинади;
- 2026 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар - ҳаво транспорти орқали олиб кириладиган наслдор қорамоллар қийматининг 10 фоизи, бироқ бир бош учун 4 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда компенсация қилинади.
Субсидияларни молиялаштириш Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан амалга оширилади.
Изоҳ