Маълум қилинишича, космик кемадаги тўрт нафар астронавт Ердан тахминан 252,7 минг мил (406–407 минг км) узоқликка чиқишга муваффақ бўлган. Бу орқали 1970 йилдаги Apollo 13 миссияси томонидан ўрнатилган аввалги рекорд янгиланди.
Янги натижа аввалги кўрсаткичдан тахминан 4–6 минг километрга узоқроқ экани қайд этилмоқда.
Миссия давомида экипаж Ойнинг орқа томони атрофида учиб ўтди. Ушбу жараёнда қисқа вақтга алоқа узилиши кузатилган бўлса-да, астронавтлар илгари инсон кўзи тушмаган ҳудудларни кузатиш имконига эга бўлишди
Изоҳ