Жорий йилдан бошлаб ҳар йили Қуролли Кучларнинг барча тоифадаги ҳарбий хизматчилари ўртасида "Маънавият қалқони" тўрт босқичли республика китобхонлик танлови ўтказилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Танловнинг биринчи босқичи ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим муассасаларида, иккинчи босқичи ҳарбий округлар, бирлашма ва қўшилмаларда, учинчи босқичи Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда ўтказилади. Финал республика босқичида саралаш босқичи ғолиблари ўзаро куч синашади.
Якуний босқич ғолибларининг 4 нафари Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг бош мукофоти - замонавий электромобиль ва дипломлар билан тақдирланади.
Совринли ўринларни эгаллаган ҳарбий хизматчилар пул мукофотлари ва дипломлар билан ҳам рағбатлантирилади.
Давлат раҳбари билдирилган таклифларни маъқуллаб, тегишли қарорларни имзолади.
Изоҳ