Андижон вилояти ҳокимининг туризм, мадания, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосари Исомиддин Исманов қўлга олинди.
5 апрель куни Андижон вилояти прокуратураси томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди фирибгарлик, кўп миқдорда) ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди ( пора бериш, жуда кўп миқдорда ) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ушбу жиноят иши доирасида Исомиддин Исманов гумонланувчи сифатида ишга жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Исомиддин Исманов ушбу лавозимда 2025 йил декабрь ойидан буён ишлаб келаётган эди.
Изоҳ