• 12 175 сўм
    4.67
  • 14 064 сўм
    15.14
  • 154 сўм
    1.99
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 175 сўм
    4.67
  • 14 064 сўм
    15.14
  • 154 сўм
    1.99
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:50

Тошкентда икки киши машиналарини кучукларни устига ҳайдади

Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

205
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда 2 нафар фуқаролар автомашиналарида кучукларни устига ҳайдаётганликлари акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Жорий йилнинг 5 апрель куни тахминан соат 23.00 ларда Учтепа туманидаги бозорларнинг бирида қоровул бўлиб ишловчи 1997 йилда туғилган Т.М. ва 1996 йилда туғилган М.Д. лар ўзларининг автомашиналарида кучукларнинг устига ҳайдашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (“Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

205
0

Изоҳ