Маккада қийин аҳволга тушиб қолган 170 дан ортиқ ўзбекистонлик зиёратчилар бор. Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари зиёратчилар жойлашган Канари ва Ал-Аям Элите меҳмонхоналарига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Dunyo" АА.
Зиёратчилар Саудия Арабистонига турли гуруҳлар томонидан ташкил этилган 14 кунлик зиёрат доирасида келганликларини айтишди. Бироқ, ёлғон маълумотлар ва ташкилотчиларнинг хатолари туфайли улар ҳалигача уйларига қайта олишмаган.
Суҳбат давомида фуқароларнинг таъкидлашича, гуруҳнинг катта қисми кексалар бўлиб, улар орасида сурункали касалликларга чалинган ва мунтазам равишда дори-дармон қабул қилишни талаб қиладиган шахслар ҳам бор.
Зиёратчилар Ўзбекистон ҳукуматидан ёрдам сўрашди.
Дипломатларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда бир қатор сайёҳлик фирмалари ва тегишли лицензияга эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан умра сафарлари ташкил этилмоқда, бу эса Мадина ва Жидда шаҳарларида фуқаролар учун мураккаб вазиятларни келтириб чиқармоқда.
Изоҳ