• 12 150 сўм
    7.74
  • 14 004 сўм
    -76.07
  • 151 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 150 сўм
    7.74
  • 14 004 сўм
    -76.07
  • 151 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 12:45

Тошкентда банк эксперти $10 минг билан ушланди

У ушбу ҳақ эвазига МЧЖга 1 млрд 250 млн сўм миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган.

55
0
Видеодан кадр

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтда фаолият юритувчи нуфузли акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти хизмат кўрсатиш соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбаридан 10 минг АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, ушбу мутахассис ўзининг танишлари орқали, Самарқандда жойлашган банкларнинг биридан мазкур МЧЖга 1 млрд 250 млн сўм миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

55
0

Изоҳ