• 12 150 сўм
    7.74
  • 14 004 сўм
    -76.07
  • 151 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 150 сўм
    7.74
  • 14 004 сўм
    -76.07
  • 151 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:57

Ўзбекистон 100 дан ортиқ украиналик болаларни соғломлаштиришга учун қабул қилади

Украина ТИВ вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюриб Ўзбекистон ТИВ вазирининг биринчи ўринбосари билан икки томонлама музокаралар ўтказди.

61
0
uznews.uz

Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Олександр Мищенко Ўзбекистонга ташриф буюриб, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев билан икки томонлама музокаралар ўтказди.

Учрашувда Украина томони Ўзбекистоннинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги принципиал позициясини юқори баҳолади. Шунингдек, адолатли ва барқарор тинчликка эришиш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берилди.

Музокаралар давомида Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотидаги овоз беришларда Ўзбекистон томонидан кўрсатилаётган изчил қўллаб-қувватлов учун ҳам миннатдорлик билдирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг гуманитар ёрдами алоҳида эътироф этилди. Хусусан, мамлакат 2026 йилда 100 дан ортиқ украиналик болани соғломлаштириш учун қабул қилишга тайёр экани юқори баҳоланди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон томони 2026 йил июнь ойида Польшанинг Гданьск шаҳрида бўлиб ўтадиган Украинани тиклаш масалаларига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этишга таклиф этилди.

61
0

Изоҳ