Марҳамат туман суди қарорига кўра, 2000 йилда туғилган М.Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилди.
Тергов маълумотларига кўра, у 2022 йил октябрь ойида Россия Федерацияси қуролли кучлари билан шартнома тузиб, Луганск шаҳрида ҳарбий тайёргарликдан ўтган. Шундан сўнг у Россия томонида туриб, ҳарбий ҳаракатларда қатнашган.
Судда маълум бўлишича, айбланувчи аввал Россияга ишлаш мақсадида борган. Кейинчалик маълум шароитлар туфайли ҳарбий шартнома имзолашга мажбур бўлганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, у асосан ошхонада ишлаган ва қуролдан фойдаланмаган.
Суд унинг айбини тан олгани, пушаймонлиги ва муқаддам судланмаганини инобатга олиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталади.
Шунингдек, суд қарори билан уни Ўзбекистонга этап қилиш учун сарфланган 19,3 млн сўмдан ортиқ маблағни ундириш белгиланди.
Изоҳ