53 йиллик танаффусдан сўнг инсоният яна Ойга парвозни амалга оширишга киришди. Бу тарихий миссия NASA томонидан амалга оширилаётган бўлиб, у янги авлод космик дастури — Artemis dasturi доирасида ўтказилмоқда.
Янги миссиянинг асосий мақсади — инсонларни яна Ой юзасига қўндириш ва у ерда узоқ муддатли илмий тадқиқотлар олиб бориш учун замин яратишдир. Бу орқали келажакда Марсга парвозлар учун муҳим тажриба тўплаш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, охирги бор инсонлар Apollo 17 миссияси доирасида 1972 йилда Ойга борган эди. Шундан буён ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб, янги парвоз инсониятнинг космосни ўзлаштиришдаги навбатдаги муҳим босқичи сифатида баҳоланмоқда.
Изоҳ