• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 14:54

Тошкентда пора билан қўлга олинган амалдор қочишга уринди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутахассиси бошқарувчи компаниядан "Менинг уйим" платформасида рўйхатдан ўтиш учун $2200 талаб қилган.

74
0
Видеодан кадр

Тошкентда ДХХ ва пойтахт ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда коррупсион ҳолат аниқланди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув компанияларидан бирининг раҳбари ишончига кириб, 1500 доллар олган вақтида ушланди.

У қўлга олиш чоғида яширинишга уринган, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан зудлик билан тўхтатилган.

Тергов маълумотларига кўра, мансабдор шахс Юнусобод туманидаги олтита уйга хизмат кўрсатишни бир бошқарув компаниясига ўтказиш тўғрисида аҳоли томонидан имзоланган далолатномаларни "Менинг уйим" платформасининг биллинг тизимида рўйхатдан ўтказиш учун $2200 талаб қилган. Шу билан бирга, у бу масалани мансабдор танишлари орқали ҳал қилишни режалаштирган.

Қўлга олинган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

74
0

Изоҳ