Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида 108 гектар майдонда Миллий дендрология боғини барпо этишга старт берди.
Бу ерда жойлашган Green University кампусида жорий йилдаёқ in vitro лабораторияси, шунингдек, "илм - лойиҳа - амалиёт" занжири асосида ташкил этиладиган доривор ўсимликлар, уруғчилик ва селекция марказлари фойдаланишга топширилади.
Давлат раҳбари БМТнинг Ўрмонлар бўйича форуми раиси Исмоил Беленга, форум котибияти директори Жюлет Биао, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик корпуслари вакилларига ва тадбирнинг барча иштирокчиларига самимий миннатдорлик билдирди.
Президент тадбир иштирокчилари билан бирга Миллий дендрология боғининг дастлабки 5 гектар майдонига манзарали кўчатлар экишга киришди.
Шу билан бирга, республика ҳудудларида 21 мингга яқин фуқаролар томонидан 164 гектар майдонга 88 минг туп кўчат экилади.
Изоҳ