• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:51

Ўзбекистоннинг Янги Зеландиядаги элчиси тайинланди

Янги элчи Янги Зеландияда ўриндошлик асосидаги элчи сифатида ушбу давлат Генерал-губернатори Даме Синди Кирога ишонч ёрлиқларини топширди.

64
0
"Дунё" АА

Веллингтон шаҳридаги “Government House” қароргоҳида бўлиб ўтган тантанали маросимда Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Алишер Қаюмов Янги Зеландияда ўриндошлик асосидаги элчи сифатида ушбу давлат Генерал-губернатори Даме Синди Кирога ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА. https://dunyo.info/uzk/v-zagranpredstavitelstvah-uzbekistana/pervyy-posol-uzbekistana-vruchil-veritelnye-gramoty-general-gubernatoru

Ўзбекистон элчиси Янги Зеландиянинг маори туб аҳолисига хос қадимий анъаналар асосида тантанали равишда кутиб олинди.

Расмий маросим ва ундан кейинги суҳбат чоғида сўнгги йилларда изчил ривожланиб бораётган Ўзбекистон – Янги Зеландия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, илм-фан, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Генерал-губернатор Даме Синди Киро Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади. У давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва халқаро бизнес учун қулай инвестиция муҳитини яратиш борасида эришилаётган натижаларни алоҳида таъкидлади.

64
0

Изоҳ