• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:59

Поездлар кечиккан тақдирда йўловчиларга пуллик компенсациялар тўланади

Мазкур талаб ички йўналишларда ҳаракатланувчи ҳам тезюрар, ҳам оддий поездларга тааллуқли бўлади. Йўловчиларни ташиш қоидаларига тегишли ўзгартишлар Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилмоқда.

88
0
uznews.uz

Сўнгги вақтларда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига поездлар кечикиши, белгиланган жадвалдан оғиш, кеч жўнаб кетиш ёки манзилга кеч етиб бориш билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушмоқда. Қўмита матбуот хизмати маълумотига кўра, ўтган йил давомида бу масала бўйича 51 та мурожаат қабул қилинган.

Норматив-ҳуқуқий базани ўрганиш давомида қўмита амалдаги ҳужжатларда поездлар ташувчи айби билан кечиккан ҳолларда йўловчиларга компенсация тўлаш тартиби мавжуд эмаслигини аниқлаган.

Шу муносабат билан қўмита Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига амалдаги қоидаларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, жумладан поездлар кечиккан тақдирда йўловчиларга пуллик компенсация жорий этиш бўйича таклиф киритган.

Вазирлик маълумотига кўра, ҳозирда «Темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк-багаж ташиш қоидалари»нинг янги таҳрири ишлаб чиқилмоқда. Унда ички йўналишлардаги (оддий ва тезюрар поездлар) йўловчилар учун қуйидаги миқдорда компенсациялар назарда тутилган:

  • 15–30 дақиқа кечикса — йўл ҳақининг (билет ва плацкарт) 15 фоизи;
  • 31–60 дақиқа — 25 фоиз;
  • 61–120 дақиқа — 50 фоиз;
  • 121 дақиқадан ортиқ — 100 фоиз.

Қайд этилишича, аввал бундай тартиб фақат Afrosiyob поездлари учун амал қилган. Энди эса уни бошқа ички йўналишлардаги (оддий ва тезюрар) поездларга ҳам жорий этиш режалаштирилмоқда.

88
0

Изоҳ