• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 1 апрел 10:12

1 майдан бошлаб алимент қарздорларига бир қатор молиявий хизматлардан фойдаланиш чекланади

Алимент тўламайдиган шахсларга қарздорлик тўлиқ қопланмагунча айрим битимлар ва хизматлардан фойдаланиш чекланади.

281
0
uznews.uz

Ўзбекистонда жорий йил 1 майдан бошлаб алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида алимент тўловлари бўйича қарздорлар учун битимлар ва хизматлар чекланади, дейилади президент қарорида.

Хусусан, айрим йирик битимларни тузиш, қарздорлик мавжуд бўлганда уни тўлиқ ҳажмда сўндиргунга қадар молия-кредит ва давлат хизматларининг айрим турларидан фойдаланишни чеклаш режалаштирилмоқда.

Бош прокуратурага икки ой муддатда ушбу тартибни тасдиқлаш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

281
0

Изоҳ