• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:18

Ўзбекистонда баланд бинолар фасадларида ёнувчан материаллардан фойдаланиш тақиқланди

Ўзбекистонда бинолар фасадларини безашда юқори даражада ёнилувчан қурилиш материалларидан фойдаланишга чекловлар жорий этилди.

86
0
uznews.uz

Адлия вазирлиги матбуот хизматига кўра, «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Ҳужжатга мувофиқ, бинолар баландлигига қараб фасадларни безашда қўлланиладиган материаллар учун аниқ чекловлар белгиланди. Қурилиш материаллари ёнилчанлик даражасига кўра 4 та тоифага ажратилди.

28 метргача бўлган биноларда фасадларда фақат паст даражада ёнилувчан материаллардан (2–4-тоифа) фойдаланишга рухсат этилади.

28 метрдан баланд биноларда эса, шунингдек баландлигидан қатъи назар таълим ва тиббиёт муассасаларида ёнилувчан материаллардан фойдаланиш тақиқланади.

Шу билан бирга, эвакуация йўлларида (зинапоялар, коридорлар, холллар, чиқиш жойлари), шунингдек ертўла ва ярим ертўла хоналарда девор ва шифтларни безашда ҳам ёнилувчан материаллардан фойдаланиш чекланади.

Янги талаблар ёнғин келиб чиқиши ва унинг тез тарқалиш хавфини камайтириш, шунингдек фавқулодда ҳолатларда фуқароларнинг хавфсиз эвакуациясини таъминлашга қаратилган.

86
0

Изоҳ