• 12 211 сўм
    15.21
  • 14 036 сўм
    -13.01
  • 150 сўм
    0.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 211 сўм
    15.21
  • 14 036 сўм
    -13.01
  • 150 сўм
    0.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:38

Май ойидан Ўзбекистонда «10 минг қадам» лойиҳаси қайта йўлга қўйилади

«Соғлом турмуш тарзи» платформасини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили махсус жамғармалардан 10 миллиард сўм ажратиш режалаштирилмоқда.

103
0
uznews.uz

Эслатиб ўтамиз, кундалик юриш ва югуришни оммалаштириш мақсадида 2021 йил июнь ойида «Соғлом турмуш тарзи» — «1hls.uz» платформаси ишга туширилган эди. Унда бир кунда 10 минг қадам босган фуқароларга 3 минг сўмдан тўлаб берилган. Кейинчалик лойиҳа вақтинча тўхтатилган ва 2022 йил апрель ойида президент фармони билан тўлиқ бекор қилинган.

«10 минг қадам» ташаббусини қайта тиклаш 23 март куни Шавкат Мирзиёев 2026–2030 йилларга мўлжалланган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор умуммиллий лойиҳалар тақдимоти билан танишган пайтда эълон қилинди. Ташаббусдан мақсад — аҳоли ўртасида экологик маданиятни ошириш.

Қайд этилишича, 2026 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда «10 минг қадам» пиёда юриш тажриба лойиҳаси яна йўлга қўйилади. Президент фармонига мувофиқ, «Экокультура» умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, фан ва тарғиботни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар асосида «Соғлом турмуш тарзи» — «1hls.uz» платформаси қайта ишга туширилади.

Мазкур платформани амалга ошириш учун ҳар йили махсус жамғармалардан 10 миллиард сўм ажратилади.

103
0

Изоҳ