• 12 211 сўм
    15.21
  • 14 036 сўм
    -13.01
  • 150 сўм
    0.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 211 сўм
    15.21
  • 14 036 сўм
    -13.01
  • 150 сўм
    0.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:57

Тошкент Ботаника боғида велосипед ва самокат учиш тақиқланди

Боғ маъмурияти бунга сабаб қилиб велосипед ва самокатларда йиқилиш ва турли даражадаги тан жароҳат олишни сабаб қилиб кўрсатган.

90
0
Иллюстрация

Тошкент Ботаника боғи маъмуриятининг хабар қилишича, сўнгги вақтларда боғ ҳудудида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш давомида фуқароларнинг йиқилиши ва турли даражадаги тан жароҳатлари олиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда. 

Шу муносабат билан, ташриф буюрувчиларнинг кўплаб сўровлари ҳамда Илмий кенгашнинг қарорига асосан 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ботаника боғи ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тўхтатилади.

“Ушбу чора барчамиз учун боғда хавфсиз, тинч ва осуда пиёда сайр қилиш муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Табиат гўзаллигидан пиёда сайр қилиб, хотиржам баҳра олишингиз учун барча шароитлар сақлаб қолинади”, - дейилади хабарда.

90
0

Изоҳ