• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 30 март 19:09

Сирдарёлик фуқаро Россия томонида жанг ҳаракатларида иштирок этгани учун 3,5 йилга қамалди

Ўзбекистонлик фуқаро дрон оператори бўйича ўқувдан ўтиб, Россия Федерацияси ҳарбий қисмларидан бири билан шартнома имзолаган.

119
0
ria.ru

Гулистон шаҳар жиноят ишлари бўйича суди Украинага қарши Россия томонида жанг ҳаракатларида иштирок этган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ҳукм чиқарди.

Иш материалларига кўра, айбланувчи 2023 йил сентябрь ойида ишлаш мақсадида Россияга бориб, Иркутск шаҳрида автосервис соҳасида фаолият юритган. 2025 йил апрель ойида у WhatsApp орқали дрон оператори бўйича ўқув курсларига қабул ҳақидаги эълонга жавоб берган. Икки ойлик ўқувдан сўнг у Россия ҳарбий қисмларидан бири билан шартнома тузиб, кичик сержант унвонини олган.

2025 йил апрелидан август ойигача у Украина ҳудудида жанг ҳаракатларида иштирок этган ва дронлар орқали турли вазифаларни бажарган. Хизмат давомида у ўқотар қуроллар, гранаталар ва радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш бўйича ҳарбий тайёргарликдан ўтган.

2025 йил август ойида у дрон ҳужуми натижасида жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Даволанишдан сўнг у Ўзбекистонга қайтган.

Судда у айбини тўлиқ тан олган, дастлаб ўз фаолиятининг моҳиятини англамаганини айтган ва қилмишидан пушаймонлигини билдирган.

Суд уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (Ёлланмачилик) бўйича айбдор деб топиб, 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталади.

119
0

Изоҳ