• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 30 март 16:55

Апрель беқарор об-ҳаво билан бошланади: ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда

Синоптиклар баҳорнинг иккинчи ойида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

289
0
uznews.uz

Ушбу йилнинг апрель ойи баҳор фасли учун хос бўлган беқарор об-ҳаво билан бошланади.

Ойнинг биринчи ўн кунлигида республика бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ёғингарчиликлар маҳаллий (локал) хусусиятга эга бўлиб, улар ҳамма жойда ва ҳар куни ҳам кузатилмайди.

Масалан, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 1-3 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

Апрель ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида айрим кунларда, ҳар бир ўн кунликда 1-3 кундан ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ой давомида ҳаво ҳарорати анча юқори фон кўрсаткичларида: кечалари 12-17 даража илиқдан 7-12 даража илиққача, кундуз кунлари 27-32 даража илиқдан 15-20 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

289
0

Изоҳ