• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Туризм 24 март 18:37

Ўзбекистонга хорижий сайёҳлар оқими 33 фоизга ошди

Туризм қўмитаси 2026 йилнинг дастлабки икки ойи учун кириш туризми бўйича маълумотларни эълон қилди.

171
0
uznews.uz

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга қарийб 1,77 млн нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

Туристлар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 441 минг нафарга ёки 33 фоизга ошган.

Сайёҳларнинг асосий оқимини анъанавий равишда қўшни давлатлар таъминлайди. Ташрифлар сони бўйича Қирғизистон етакчи бўлди - 521 мингдан ортиқ киши. Кейинги ўринларда Тожикистон (469 минг) ва Қозоғистон (386 минг).

Сайёҳлар сони бўйича ўнталикка Россия (123 минг), Афғонистон (83 минг), Туркманистон (51 минг), Хитой (49 минг), Туркия (24 минг), Ҳиндистон (9 минг) ва Жанубий Корея (5 минг) ҳам кирди.

171
0

Изоҳ