• 12 061 сўм
    -36.78
  • 14 183 сўм
    -50.51
  • 161 сўм
    0.79
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 061 сўм
    -36.78
  • 14 183 сўм
    -50.51
  • 161 сўм
    0.79
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво 19 март 11:07

Байрам кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +25 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

200
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 19-20 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди ўртача илиқ ва нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳуудларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +13…+16 даража илиқ, эртага +17…+20 даража илиқ атрофида бўлади.

21 мартда ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати +20…+25 даража илиққача кўтарилади.

23-24 март кунлари республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +20…+25 даража илиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +28 даража илиққача бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +7…+12 даража илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

 Тошкентда 19 мартда кундузи, 20 мартда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 19 мартда +14…+16 даража илиқ, 20 мартда +17…+19 даража илиқ бўлади. 21 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +21…+23 даража илиқ бўлади.

23-24 март кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Кундузи ҳарорат +20…+25 даража атрофида бўлади.

200
0

Изоҳ