• 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 23:34

Самарқандда Зулфия мукофоти совриндори Латофат Амировага уй совға қилинди

Латофат Амировага Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивидан икки хонали, барча шароитларга эга, мебеллар билан жиҳозланган уй топширилди.

71
0
uznews.uz

Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи иқтидорли шоира Латофат Амировага Ўзбекистон Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига мувофи мукофот билан тақдирланди.

Ёш ижодкорнинг истеъдоди ва ижодий ютуқлари юксак эътироф этилиб, Президент топшириғига асосан унга Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивидан икки хонали, барча шароитларга эга, мебеллар билан жиҳозланган уй топширилди.

Уй калитини топшириш маросимида вилоят ҳокими Адиз Бобоев иштирок этди. Тадбир давомида ҳоким ёш шоира Латофат Амировани эришган ютуқлари билан самимий қутлаб, унга оилавий хотиржамлик, мустаҳкам бахт ва келгусидаги ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

Таъкидланишича, Зулфия номидаги Давлат мукофоти юртимизда иқтидорли, фаол ва ташаббускор қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларидаги ютуқларини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

71
0

Изоҳ