Жорий йилнинг 25 апрель куни соат 17:40 атрофида Тошкент шаҳар Яккасарой тумани КХАЙ кўчаси 7-уй қаршисида 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Cobalt автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўл қатнов қисмининг белгиланмаган қисмидан ҳаракатланиб ўтаётган фуқаро 1948 йилда туғилган пиёдани уриб юбориши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ