Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса кеча, 26 апрель куни Бобур номидаги истироҳат боғи ҳудудида содир бўлган.
Аттракционлардан бирида металл конструкция синиб, унинг қулаб тушишига сабаб бўлган.
Оқибатда икки нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган. Қайд этилишича, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мутахассислар ҳодисанинг аниқ сабабларини ўрганишмоқда.
Изоҳ