Ўзгидромет хабарига кўра, 2026 йил 9-11 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида шу жумладан:
— Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
— Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
— Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
— Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
— Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
— Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
— Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўралмоқда.
Изоҳ