• 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 10:11

Тошкентда вояга етмаган бола отасига тегишли Lacetti'да ЙПХ ходимидан қочиб ЙТҲ содир этди

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган мазкур ҳайдовчи отасининг рухсатисиз автомашинани олиб қочилганлиги аниқланди.

1877
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 1 март куни кечаси соат тахминан 01:10 атрофида профилактик-оператив рейд тадбирлари давомида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси, Камолон кўприги устида давлат рақам белгисиз катта тезликда ҳаракатланаётган қора рангли Lacetti автомашина ЙПХ ходимларининг тўхташ қонуний талабига бўйсунмасдан, автомашинани тезлигини ошириб, бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирган ҳолда ҳаракатланиб, кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Дўмбробод кўчалари бўйлаб қочган.

Шунингдек, ҳаракат давомида бошқа транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган бўлса-да, воқеа жойини тарк этиб, ҳаракатни давом эттирган. Бунинг натижасида мазкур транспорт воситаси Юнусобод туманининг Боғишамол кўчасида тўхтатилган. Ҳолатни ўрганиш жараёнида транспорт воситаси салонида 2 нафар вояга етмаган ва бир нафар вояга етган шахслар мавжудлиги аниқланган.

Ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилганда, у Тошкент шаҳар яшовчи 2009 йилда туғилган вояга етмаган бола эканлиги маълум бўлди. Мазкур автомашина 1976 йилда туғилган отасига тегишли эканлиги ҳамда автомашина отасининг рухсатисиз олиб қочилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилиб, тўпланган материаллар қонуний чора кўриш учун Юнусобод тумани прокуратурасига юборилган.

1877
0

Изоҳ