• 12 210 сўм
    19.29
  • 14 171 сўм
    -132.44
  • 158 сўм
    0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 210 сўм
    19.29
  • 14 171 сўм
    -132.44
  • 158 сўм
    0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 17:00

ONA фонди ва Yandex Uzbekistan оғир ҳаётий вазиятдаги аёл-курьерларни қўллаб-қувватлаш дастурини ишга туширди

ONA фонди ва Yandex Uzbekistan оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёл курьерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурни йўлга қўйди.

490
0
uznews.uz

Дастур, жумладан, ёлғиз оналик, оғир касаллик ёки аёлнинг ўзида, турмуш ўртоғида ёки фарзандида ногиронлик ҳолатлари каби вазиятларни қамраб олади. Қўллаб-қувватлаш формати ва ҳажми ҳар бир ҳолатдан келиб чиқиб, фонд томонидан белгиланади. Дастур иштирокчилари комплекс ҳуқуқий ва гуманитар ёрдам олиш имкониятига эга бўлишади.

Фонд ҳар бир мурожаат бўйича ёрдамни индивидуал тарзда танлайди – масалан, юридик маслаҳат ташкил этиш, озиқ-овқат ёки болалар учун зарур маҳсулотлар харид қилишда кўмаклашиши мумкин. Ариза топшириш учун ҳавола орқали махсус шаклни тўлдириш лозим. Мурожаат Yandex Go томонидан 5 иш куни давомида кўриб чиқилади ва талабларга мос келган тақдирда, фондга йўналтирилади.

Дастурда Yandex Go ичидаги «Таомлар», «Lavka» ёки «Етказиб бериш» хизматлари орқали буюртмаларни бажараётган ҳамда хизмат қоидаларини бузмаган аёл-курьерлар иштирок этиши мумкин. Ёлғиз она мақомини, ногиронлик ёки оғир касаллик ҳолатини тасдиқлаш учун фонд тегишли ҳужжатларни сўраши мумкин. Дастур пилот лойиҳа шаклида амалга оширилмоқда.

ONA фонди — нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар ва болаларни сифатли тиббий хизмат, таълим ва ижтимоий ҳимоя билан таъминлашга кўмаклашади. Yandex Uzbekistan учинчи йилдирки, ONA фондини қўллаб-қувватлаб келмоқда: хайрия сафарлари ва етказиб бериш хизматларини тақдим этиш, шунингдек, алоҳида дастурларни амалга оширишда иштирок этиш орқали. Жумладан, компания Ўзбекистондан бўлган иқтидорли бакалавриат ва магистратура талабалари учун таълим грантларини йўлга қўйишга кўмаклашди. Компания ҳиссаси туфайли контракт тўловлари қопланди ва стипендиялар ажратилди. 2023 йилдан буён фонд фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун жами 357 миллион сўм йўналтирилди.

«Yandex Uzbekistan имкон қадар кўпроқ инсонларга ривожланиш ва даромад топиш имкониятини яратишга интилади. Ушбу миссия доирасида хизматларимиз шерикларнинг турли эҳтиёжларига мослаштириб борилмоқда. Масалан, такси хизмати кар ва эшитиш қобилияти чекланган ҳайдовчилар учун уланиш ва ўқитишдан тортиб, йўловчилар билан ўзаро мулоқотгача бўлган жараёнларни қамраб олади. Амалдаги лойиҳалар ва инструментларга қўшимча равишда, биз аёл-курьерларни қўллаб-қувватлаш дастурини ишга туширдик — у мураккаб ҳаётий босқични енгилроқ енгиб ўтиш учун таянч бўлишга қаратилган», – деди Yandex Uzbekistan стратегик ривожланиш бўйича вице-президенти Сардор Қодиров.

Реклама ҳуқуқи асосида

490
0

Изоҳ