• 12 180 сўм
    -30.05
  • 14 140 сўм
    -31.22
  • 157 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    -30.05
  • 14 140 сўм
    -31.22
  • 157 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 16:48

Наманганда вояга етмаганлар акс этган порнографик видеоларни тарқатган шахс ушланди

У Telegram'да гуруҳ ташкил қилиб, ҳар бир гуруҳ аъзоларидан 8 000 сўмдан 10 000 сўмгача пул олиб, видеоматериалларни 120 нафар шахсга тарқатган.

540
0
Видеодан кадр

Наманган вилояти ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилаётган тезкор тадбирлар натижасида Наманган туманида яшовчи шахс томонидан Telegram орқали "Канал 10000" номли аккаунт фойдаланувчиси сифатида "Янги видеолар" ном остида гуруҳ ташкил этилганлиги ва мазкур гуруҳ орқали вояга етмаганлар тасвирланган порнографик материалларни намойиш қилиш ва тарқатиш билан шуғулланиб келганлиги фош этилди.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу шахс ҳар бир гуруҳ аъзоларидан 8 000 сўмдан 10 000 сўмгача бўлган пул маблағларини қабул қилиб, уларни Агробанк пластик картаси орқали ўтказиб олган ҳолда жами 120 нафар шахсга тақиқланган видеоматериалларни тарқатгани аниқланди.

Вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик материалларни тайёрлаш, сақлаш, намойиш этиш ёки тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Ҳолат юзасидан айбдор шахснинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқарога нисбатан ЖКнинг 130-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

540
0

Изоҳ