• 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:29

Қор ва -10 даража ҳарорат: Ўзгидромет келаси ҳафта кескин совиш ҳақида огоҳлантирди

Синоптиклар келаси ҳафтада ҳаво ҳарорати пасайиши ва ёғингарчилик кузатилиши ҳақида огоҳлантирди.

262
0
uznews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 9–12 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

9–11 март кунлари республика бўйлаб вақт-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, айрим жойларда қорга айланиши мумкин) кузатилади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир ва қор) бўлиб, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин.

Республика бўйлаб шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда эса шамол тезлиги 22–25 м/с гача етган кучли шамол бўлиши мумкин.

10–12 март кунлари ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда: республика шимолида кечаси -7…-10°, кундузи 0…-3° гача бўлади. Қолган ҳудудларда эса 11–12 март кунлари кечаси 0…-3°, кундузи +2…+5° атрофида бўлиши кутилмоқда.

262
0

Изоҳ