• 12 180 сўм
    -30.05
  • 14 140 сўм
    -31.22
  • 157 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    -30.05
  • 14 140 сўм
    -31.22
  • 157 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:43

Исроилда полиция ракета ҳужумини видеога олган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

293
0
Видеодан кадр

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг иштирокидаги ҳолат юзасидан турли хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Исроил Давлатидаги Элчихонаси муносабат билдирди.

2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон фуқароси Н.Х. ракета ҳужуми ва сиреналар янграган пайтда "TikTok" ижтимоий тармоғида видеотасвир жойлаштирган. Видеода айтилган ножоиз сўзлар кенг тарқалиб, маҳаллий жамоатчилик орасида норозиликка сабаб бўлган.

Шундан сўнг Исроил фуқароси А.Х. мазкур ҳолат юзасидан полицияга мурожаат қилган.

Вазиятдан хабардор бўлиши билан Элчихонанинг Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароси Н.Х. билан тезкор тарзда боғланиб, суҳбат ўтказди. Шунингдек, Исроил фуқароси А.Х. билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

Айни пайтда Ўзбекистон фуқароси Н.Х. хавфсиз шароитда бўлиб, масала Элчихонанинг Консуллик бўлими назоратида турибди.

Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги фуқароларидан қуйидагилар сўралади:

  • маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш;
  • ўз хатти-ҳаракатларида эҳтиёткор бўлиш ва турли провокациялардан тийилиш;
  • ракета ҳужумлари пайтида Исроил фронт орти қўмондонлиги томонидан берилган барча хавфсизлик тавсияларини сўзсиз бажариш.
293
0

Изоҳ