• 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 11:26

Тошкентда Олий таълим вазирлиги ходими $100 минг билан ушланди

У Қарши шаҳрида фаолият юритувчи ОТМнинг Сурхондарёда филиалини очиш бўйича вазирлик томонидан лицензия бериш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

1652
0
ДХХ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Таълим ташкилотларини лицензиялаш бўлими етакчи мутахассиси Қарши шаҳрида фаолият юритувчи нуфузли нодавлат олий таълим муассасасининг Сурхондарё вилоятида филиалини очиш бўйича вазирлик томонидан лицензия бериш масаласини қисқа муддатда ижобий ҳал қилиб бериш эвазига мазкур университетнинг мансабдор шахсидан 100 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, вазирликнинг етакчи мутахассиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1652
0

Изоҳ