• 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 5 март 20:49

Ўзбекистонда тезлиги соатига 150 километрлик автомагистраль қурилади

Тошкент – Самарқанд йўналишида қурилиш режалаштирилаётган мазкур йўл президентга тақдимот қилинди. Йўлнинг умумий узунлиги 282 километрни ташкил этади.

346
0
Самарқанд транспорт бошқармаси

Президент Шавкат Мирзиёев транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган йирик лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан тақдимот билан танишди

Тошкент – Самарқанд йўналишида янги замонавий автомагистраль қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди. Режага кўра, ушбу йўлнинг умумий узунлиги 282 километрни ташкил этади. Шундан 140 километрлик участкаларда тупроқни мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилади. Лойиҳа доирасида 12 та транспорт ечими, 91 та кўприк ва 16 та йўл ўтказгич қурилиши кўзда тутилган.

Беш йил давомида қурилиши режалаштирилаётган мазкур йўл Ia тоифали, яъни автомобиль йўлларининг энг юқори техник ва хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган магистраль бўлади. Унда ҳар бири 3,75 метр кенгликдаги цемент-бетон қопламали олтита ҳаракат тасмаси барпо этилади. Йўлнинг лойиҳавий тезлиги соатига 150 километр этиб белгиланади.

Шунингдек, Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этиш лойиҳаси ҳам амалга оширилади. Ушбу йўлда 33 километрлик тоннеллар ҳамда бир қатор йирик муҳандислик иншоотларининг қурилиши режалаштирилган.

346
0

Изоҳ